ЛОГИН ПАРОЛЬ
 
Яна бензинга навбатми? Ким сабабчи?

Ҳаётимизнинг ҳеч бир кунини транспорт воситаларисиз тасаввур қила олмайдиган замондамиз.
Бир вақтлар ҳақиқий мўъжиза деб эътироф этилган "темир қути”ларнинг бугун ҳар турлисини учратсак, ҳайратга тушмаймиз. Аслида бор-йўғи тўрт ғилдиракдан иборат бўлган бу қутини ҳақиқий мўъжизага айлантирадиган бир нарса – ёқилғи бўлмаса, унинг ҳайдовчилари қай аҳволга тушишини бир тасаввур қилинг-а. Айрим ҳолларда автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаларида (АЁҚШ) узун навбатларни кузатсангиз, бора-бора автомобил эмас, ёқилғининг ўзи «мўъжиза»га айланадими деган хаёлга борасиз...

Бензин нархи ошиши ҳақидаги миш-мишлар асослими?

Жорий йилнинг август ойида айрим автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаларида узун навбатлар юзага келганди. ОАВларда бензин нархи қимматлашиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. "Ўзбекнефтгаз” холдинг компанияси матбуот хизмати бу каби хабарларни компания тасдиқлай олмайди, шунингдек, компанияда нархлар ошиши тўғрисида расмий маълумотлар йўқ деган маълумот берган эди.

Нархи қанча?
«Газета.uz» интернет-нашрининг хабар беришича, охирги марта 2013 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда автомобиль ёқилғиси учун нархлар ошган. Автомобиль ёқилғилари нархининг кўтарилиши транспорт воситалари ёқилғи истеъмоли учун белгиланган солиқ ставкасининг оширилиши билан боғлиқ. Солиқ ставкаси 40 сўмга оширилган эди. Шунга кўра, Аи-80 бензинининг бир литри, 200 сўмдан 240 сўмга оширилган истеъмол солиғини қўшиб ҳисоблаганда, 1645 сўмдан (бунгача 1605 сўм эди). Аи-91 бензини нархи 1810 сўм (бунгача 1770 сўм), Аи-95 бензини эса 1995 сўм (бунгача 1955 сўм).

Бензин нархини оширган "заправка”лар жазоланди

"Истеъмолчи” газетасининг 5 сентябр сонида хабар берилишича, "Ўздавнефтгазинспекция” Cирдарё вилоятидаги АЁҚШларда бензин нархининг асоссиз ошириб сотиш ҳолатларини аниқлаган. Жумладан, Сирдарё туманидаги "Алишер Абдукаримов”, "Абдулла ота”, Боёвут туманидаги "АО Вақт” фирмаларига қарашли ёқилғи қуйиш шахобчаларида бензин баҳоси ошириб сотилган. Текширишлар якунида бензин баҳосини ошириб, истеъмолчиларга катта миқдорда зарар етказган фирмаларга жарима солинган.

Тақчилликнинг сабаби нима?

Маълумотларга қараганди, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун етказиб берилиши керак бўлган бензинли вагонлар Бухоро ва Ангрен станцияларида туриб қолган. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси бош директори ўринбосари Зафар Тешабоевнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида бензин тақчиллиги юзага келишига сабаблардан бири айнан шу. Унга кўра, «Темирйўлдаги ташувчи техникаларнинг темирйўл қурилишида иштирок этаётгани, Ангрен станциясида кўмир ортилган вагонлар сабаб юзага келган тиқилинч сабаб, автобензин ва дизель ёқилғисини ташувчи тепловозлар тўхтаб, кутиб қолган».

Яна бензинга навбат

Кўп ўтмай, яъни, 31 октябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри АЁҚШларида сотиладиган бензинга лимит қўйилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шунингдек, шу куни Тошкентда яна бензин билан боғлиқ муаммолар бошланди, кечга томон пойтахт АЁҚШларида яна узун навбатлар пайдо бўла бошлаган.

Газета.uzнинг хабарига кўра, ушбу масала бўйича «Ўздавнефтгазназорат» ташкилоти мутахасисслари Kun.Uz интернет-нашрига берган маълумотида, Тошкент шаҳрида бундай лимит жорий этилмагани, АЁҚШ исталган автомобилга ҳайдовчи талаб этганича бензин қуйишга аввалгидек ҳақли эканлигини маълум қилишди.

Mezon.Uz интернет-нашри «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси вакиллари билан интервьюни чоп этди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, шаҳарда бензин тақчиллиги юзага келишига асоссиз миш-мишларга ишониб, авваллари 10-15 литрдан бензин қуйган ҳайдовчилар 20-30 литрдан қуйишни бошлагани сабаб бўлмоқда.

Kun.Uz маълумотига кўра, миш-мишлардан ташқари бензин тақчиллигига вилоят ҳайдовчилари, "таксист”ларининг Тошкентдан бакларни тўлдириб кетишлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Вилоятларга қатновчи автомобилларнинг аксарияти газда ҳаракатланади ва улар одатда бензин тўла баклардан бирор манзилга етиш учун фойдаланишмайди. Аксинча, вилоятларга олиб чиқилган бензин устига нарх қўйилгани ҳолда аҳолига сотилиши мумкин.

"Ортиқча бензин халал бермайди”

Айрим ҳолларда ёқилғи нархи ошиши ҳақидаги асоссиз миш-мишлар туфайли ҳайдовчилар шошилинч тарзда кўп миқдорда ёқилғи сотиб олишга ҳаракат қиладилар. АЁҚШларда бензинни канистра ёки шиша идишларга қуйиш тақиқлангани боис, ҳайдовчи уйига бориб, бакдаги бензинни канистрага қуйганидан сўнг, яна АЁҚШга қайтиб келаркан. Баъзи ҳайдовчиларга кўра: "уйда ортиқча бензин ҳеч қачон халақит бермайди”. Бироқ, йўлда кетаётганингизда айрим уйлар олдидаги йўл бўйларида бензинни сотиш учун "баклажка”ларга солиб чиқариб қўйилганининг ҳам гувоҳи бўласиз. Хўш, бундай ҳолатда "қимматлашган” бензинни айнан миш-мишлар туфайли АЁҚШдан ортиқча сотиб олинган бензин эмаслигига ким кафолат бера олади?!

"Ортиқча бензин олиб юрганга чора борми?”

Аввало, автотранспорт воситасини сотиб олган ёки энди бошқараётган шахс бошиданоқ белгиланган йўриқнома билан таништирилади. Маълумки, ҳозир ҳар бир автомашина йиллик мажбурий суғурта қилинади. Суғурта қилувчи ва автомобиль эгаси ўртасида тузилган шартномада томонларнинг мажбуриятлари қаторида, ҳайдовчи нималарга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги ҳам белгиланган. Мажбурий талаблардан бири бу - ёнғинга олиб келувчи ҳаракатлардан тийилишдир. Автомобилда ёнилғи олиб юриш, сигарет чекиш ва бошқа шу каби ҳолатлар алоҳида қайд этилган. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Қонунда белгиланган тартибни бузган, ёнғинга олиб келувчи ҳолатларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик ҳам белгиланган.

Сифатли бензин қандай аниқланади?

Бугунги кунда сифатли бензинни топиш ҳам осон иш эмас. Бироқ ҳайдовчи борки, автомашинасига фақат сифатли бензин қуйишни хоҳлайди. Аксарият автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари хўжайинларининг эса ўз макру-ҳийлалари бор. Мўмай даромад илинжида бўлган бундай кимсаларга сифатсиз ёнилғи қуйиш оқибатида носоз ҳолатга тушаётган автомобиллар эмас, балки, топаётган кунлик даромадлари муҳимроқ. Албатта, ёнилғи сифатини текшириб берувчи қурилмалар ҳам мавжуд. Бироқ аксарият юртдошларимиз бундай қуримага эга эмас. Хўш, бу ҳолда келгусида двигатель билан боғлиқ нохуш вазиятлар келиб чиқмаслиги учун автомобилимизга қуяётган ёнилғи сифатини қандай текшириш мумкин?

Албатта, тажрибали ҳайдовчилар бензиннинг сифати ёмонлигини автомашинанинг тортиши ўзгаришидан ёки двигателда тез ёниши (детонация ҳосил қилиши) каби ҳолатлардан аниқлаб олади. Сиз танлаган ёқилғи қуйиш шахобчасидаги бензиннинг сифатли эканига ишонч ҳосил қилиш учун уни оддий шароитда ҳам жуда осон, аммо самарали йўллар билан синаб кўриш мумкин.

Аёқшга келдингиз...

Ёнилғи қуювчи пистолетни олиб, уни бак оғзига қўйишдан олдин пистолет қувурининг ички деворига бармоғингизни теккизиб кўринг. Агар бензинга солярка ёки октанлар миқдорини оширувчи қўшимчалар қўшилган бўлса, текширган жойингиздаги ёғ доғлари бармоғингизга ўрнашиб қолади. Бармоқда бундай доғлар қолмаса, демак, ёнилғи таркибига ҳеч нарса аралаштирилмаган.

Бензин сифатини текширишнинг осон йўлларидан яна бири оддий оқ қоғозга бензин томизилади. Томизилган бензин жойини енгилгина пуфласангиз, у осонгина буғланиб кетади. Агар қоғознинг бу жойи яна асл ҳолига келса, демак бензин сифатли.

Оддий шароитда бензин сифатини аниқлаш учун яна бир қанча мураккаб бўлмаган синовлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, бир неча томчи бензинни қўлингизга суринг. Агар бензин сурилган жой тезда қуриб қолганини ҳис қилсангиз, бу бензин таркибида ҳеч қандай қўшимча моддалар йўқлигидан дарак беради.

Бензинни шаффоф идишга қуйинг. Ҳеч қандай қўшимчаларсиз тоза бензин тиниқ бўлади. Идишда у хира кўринса, ёнилғи сифатсиз. Шунингдек, кимёвий хоссасига кўра, бензин рангсиз суюқлик, бироқ А-76 бензинида бошқа қўшимчалар мавжуд бўлса, у А-95 ёки А-98 бензинларига қараганда анча хирароқ кўринишда бўлади.

Бензин қанча сақланади?

Мўътадил иқлимли минтақаларда бензин автомобилларнинг ёнилғи бакларида 3 ойдан 6 ойгача, бочкаларда кўпи билан бир йил, ерга кўмилган резервуарларда 2,5 йилгача сақланиши мумкин. Жанубий ҳудудларда бу муддатлар тахминан 2 марта кам, шимолий ҳудудларда эса 1,5 марта кўп бўлади.

Шоҳ ЖАҲОН тайёрлади
 
Sana: 19/05/2024
Bo`lim:
Ko`rdi: 2168
Qo`shdi: Mexmon
Barcha Izohlar: 0

Izoh qo'shish uchun ro'yhatdan o'ting!
[ Ro'yhatdan o'tish | Вход ]
Mini-chat
Для добавления необходима авторизация
Nimani qidiramiz?
Reklama
Bizga qo'shiling!
So'ngi sharxlar

Reklama!!!
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377...

Ucell абонент тўлови ошганлигини маълум қилди
jaaa jonga tegdiyu bular...

Ucell абонент тўлови ошганлигини маълум қилди
obbooooo...

Ulug'bek Rahmatullayev - Nega Mayussan [HIT]
Oka z6r...

Ulug'bek Rahmatullayevdan birdaniga 4 qo'shiq premyerasi [eXclusiv]
bu qoshiq menga yoqdi juda...

Oq lolalar… (Sevgi izhori)
Yigitning sevgisi chin ekan...

Ulug'bek Rahmatullayev - Nega Mayussan [HIT]
Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam...

Миллиардер Марк Цукерберг 19 млрд $ га "Whatsapp"ни сотиб олди!
Exxxx axmoq...

UmmoN guruhi - Nega Nega Yo'q [HIT]
Ummonga gap yo'q...

UmmoN guruhi - Nega Nega Yo'q [HIT]
Salom...



AFISHA
Biz bilan aloqa
..::OQ AYIQ::..
 Admin: Muzaffar
 Mail: MusicTv.uz@mail.ru
 Tel: +99894 500-30-35
 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00
odnoklassniki.ru/musictv.uz

WhatsApp: +998945003035
Online
www.uzbek.mobi weplog.tv  
Всего на сайте: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Sayt xaqida ma'lumot

Ro'yhatdan o'tganlar

 Barcha: 2139  
 1 Oy mobaynida: 0  
 1 Xafta mobaynida: 0  
Kechagi yangilar: 0
Bugungi yangilar: 0

Из них

Admin: 3
Forum Moderatori:
Tekshiruvda: 0
Обычных юзеров: 2127

Yigit qizlar

 Yigitlar: 1826  
 Qizlar: 115



Сделать бесплатный сайт с uCoz