ЛОГИН ПАРОЛЬ
 
Ҳафта охирида бутун Ўзбекистон бўйлаб
қор ёғиши мумкин

23 февраль, якшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

19 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+2 даража, кундузи +8…+10 даража илиқ бўлади. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам 19 февраль куни ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +2…+7 даражагача, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +7…+12 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда +5…+10 даражагача, Андижон, Наманган ва Фарғонада +3…+8 даражагача илиқ бўлади.

20-23 февраль кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, 23 февраль куни эса айрим жойларда қор ёғиши мумкин, туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2 даража, кундузи эса +5…+10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 21-23 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 20-22 февралда кечаси -4…+1 даража, кундузи +3…+8 даража илиқ, 23 февралда кечаси -8…- 3 даража совуқ, кундузи -3…+2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий Вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир (23 февралда айрим жойларда қорга айланиши мумкин) ёғади, туман тушади. Ҳарорат кечаси 3о совуқ-2о илиқ бўлади, кундузи +3…+8 даража илиқдан +8…+13 даража илиқгача ўзгариб туради.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир (23 февралда айрим жойларда қорга айланиши мумкин) ёғади, туман тушади. Ҳарорат кечаси -2…+3 даража, кундузи +5…+10 даража илиқдан +10…+15 даража илиқгача ўзгариб туради.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир (23 февралда айрим жойларда қорга айланиши мумкин) ёғади, туман тушади. Ҳарорат кечаси -3…+2 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси -8…-3 даража совуқ, кундузи -3…+2 даража илиқ бўлади.
 
Sana: 18/05/2024
Bo`lim:
Ko`rdi: 1925
Qo`shdi: Mexmon
Barcha Izohlar: 0

Izoh qo'shish uchun ro'yhatdan o'ting!
[ Ro'yhatdan o'tish | Вход ]
Mini-chat
Для добавления необходима авторизация
Nimani qidiramiz?
Reklama
Bizga qo'shiling!
So'ngi sharxlar

Reklama!!!
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377...

Ucell абонент тўлови ошганлигини маълум қилди
jaaa jonga tegdiyu bular...

Ucell абонент тўлови ошганлигини маълум қилди
obbooooo...

Ulug'bek Rahmatullayev - Nega Mayussan [HIT]
Oka z6r...

Ulug'bek Rahmatullayevdan birdaniga 4 qo'shiq premyerasi [eXclusiv]
bu qoshiq menga yoqdi juda...

Oq lolalar… (Sevgi izhori)
Yigitning sevgisi chin ekan...

Ulug'bek Rahmatullayev - Nega Mayussan [HIT]
Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam...

Миллиардер Марк Цукерберг 19 млрд $ га "Whatsapp"ни сотиб олди!
Exxxx axmoq...

UmmoN guruhi - Nega Nega Yo'q [HIT]
Ummonga gap yo'q...

UmmoN guruhi - Nega Nega Yo'q [HIT]
Salom...



AFISHA
Biz bilan aloqa
..::OQ AYIQ::..
 Admin: Muzaffar
 Mail: MusicTv.uz@mail.ru
 Tel: +99894 500-30-35
 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00
odnoklassniki.ru/musictv.uz

WhatsApp: +998945003035
Online
www.uzbek.mobi weplog.tv  
Всего на сайте: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Sayt xaqida ma'lumot

Ro'yhatdan o'tganlar

 Barcha: 2139  
 1 Oy mobaynida: 0  
 1 Xafta mobaynida: 0  
Kechagi yangilar: 0
Bugungi yangilar: 0

Из них

Admin: 3
Forum Moderatori:
Tekshiruvda: 0
Обычных юзеров: 2127

Yigit qizlar

 Yigitlar: 1826  
 Qizlar: 115



Сделать бесплатный сайт с uCoz