ЛОГИН ПАРОЛЬ
 
Йигитали МАМАЖОНОВ: "Одамлар
"Ана, Райҳон эри билан” дейишларини истамайман!”

Йигитали Мамажоновни мухлислар кўплаб қўшиқларгаишланган клиплардаги роллари орқали яхши танишади. Кўринишдан жиддий, камгап бу йигит ҳамма билан суҳбатлашиб кетавермаса-да, кўнглини топсангиз,ундан яхши суҳбатдош йўқлигига амин бўласиз!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванингтурмуш ўртоғи, ёш актёр Йигитали Мамажонов билан уюштирган суҳбатимизни тақдим этамиз...

— Йигитали Мамажонов қай даражада тортинчоқ?

— Анчагина. Ёшлигимдан киришимли эмасман. Танимаган одамларим билан суҳбатга киришишим қийин. Ҳатто мухлислар бирга расмга тушишни таклиф қилишса, ҳалигача нима дебжавоб қайтаришни билмайман (кулади). "Фалон клипда суратга тушган актёрмисиз?” деб сўрашганида ҳам беихтиёр "Балки ўхшатаётгандирсиз...” деб юбораман. Аммо, яқинларим билан ҳазил-ҳузул қилиб, бемалол суҳбатлашаман. Лекин, камера олдида, саҳнада мутлақо бошқа одамга айланаман. Тортинчоқликдан асар ҳам қолмайди, бор эътиборимни ролга қаратаман-да!

— Сухандонлар нонини яримта қилаётганингиз ростми?

— (кулади) Бу ҳазилингизни тушунсабўлади. Ҳақиқатдан ҳам халқ хизматларида бошловчилик қилаётганим рост. Бир неча йиллар олдин бошловчилик қилиш ижодий режамда йўқ эди. Актёр учун равон нутқ муҳимлиги сабаб, сўз бойлигимни ошириш мақсадида хизматларда бошловчи сифатида иштирок этяпман.

— Бундан чиқди, бундан буён ролларингизни ўзингиз овозлаштирар экансизда?

— Тўғри! Бу борада астойдил изланмоқдаман. Тез орадаги муносиб натижадан умид қиляпман.

— Режиссурага ҳам қўл урибсиз? Актёр, бошловчи ва режиссёрликда бирдек муваффақият қозонишингизгаишонасизми?

— Ҳеч қайси ишни шунчаки бажармайман. Бошлаган ҳарбир фаолиятимда мукаммалликка интиламан. Лекин, режиссёрликка даъвогарлигим йўқ. Эндигина клип тасвирга олиш жараёнида саҳналаштирувчи режиссёр сифатида ишлаб кўрдим.

— Иштирокингиздаги "Ёзсиз йил” фильми ажойиб чиққан.Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг "Пойга”фильмидаги ижроингиз ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Лекин, Йигитали Мамажоновни халққа клиплардаги роллари танитди...

— Ҳақиқатдан ҳам шундай. Фильм ё клипда иштирок этишимдан қатъий назар йўл-йўлакай роль ижро этмайман.Айни кунларда режиссёр Рустам Саъдиевнинг "Севги балки бу жаннат” номли фильмида бош ролни талқин этяпман. Шоира Ғиёсова сценарийси шахсан менга жуда ёқди. Томошабин ўзи учун нимадир олишига ишонаман!

— Йигитали, қайси воқеа сабаб тилга тушдингиз?

— Саволингиздаги "коса тагидагиним косани” пайқадим. Тан оламан, Райҳон билан
тўйимиздан кейин одамларнинг тилига тушдим. Бу — тақдир! Лекин, бизни бирга кўрган одамларнинг "Ана, Райҳон эри билан” эмас, балки "Йигитали, рафиқаси билан” дейишларини истардим.

— Рафиқангизни қанчалик қўллаб-қувватлайсиз?

— Қўлимдан келгунича! Доим Райҳонга вақт ажратишга ҳаракат қиламан.Маслаҳатларимиз узундан узоқ ва самарали кечади. Муҳими, бир-биримизни яхши тушунамиз, ёрдам берамиз ва ҳар томонлама ғамхўрмиз. Мен учун энг муҳими — рафиқамни бахтли кўришдек бахтни ҳис этиш! Атрофдаги гап-сўзларга деярли эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Олдимизда улкан режаларимиз ва ниятларимиз бор!

— Рашкчимисиз? Райҳончи?

— Жудаям (кулади)... Баъзида ошириб юборишим ҳам мумкин. Аммо,эркак киши меъёрни билиши керак, деб ўйлайман. Севги бор жойда қизғаниш, рашк ҳам бўлиши табиий. Рашк бобида Райҳон ҳам мендан қолишмайди (кулади). "Ўхшатмасдан учратмас” деббежиз айтишмас экан. Аммо, рашкни деб, узоқ муддат аразлайдиганлардан эмасмиз.

— Тўйингиздан олдин Райҳон "Тўйдан кейин мендан бошқа хонандаларнингклипида суратга тушмайсиз”, деб шарт қўйган экан?

— Бўлмаган гап! Ўртамизда бундай келишув бўлмаган. Ижодкор бўлгани учун ҳам мени яхши тушунади ва шарт қўйиши мумкин эмас. Яхши сценарий таклиф этишса, клипларда суратга тушишим мумкин.

— Интернет сайтларининг бирининг мухбирлари сизлардан сўроқсиз маҳаллангизда "меҳмон” бўлишгани ва қўни-қўшнилардан Йигитали ва Райҳоннингюриш-туриши ҳақида суриштиришганини эшитдим...

— Биз ҳам эшитиб, жуда хафабўлдик. Очиғи, кутмагандик! Кимнингдир шахсий ҳаёти, уй-жойини сўроқсиз кузатиш, танимаган-билмаган одамлардан биз ҳақимизда фикр олиш ва уни сайтда оммага эълон қилиш жуда хунук иш. Ўша қўштирноқ ичидаги "ижодкор”ларнинг бу хатти-ҳаракати ўзбекчиликка ярашмайди. Агар маҳалламиздан ўтиб кетаётган одамдан биз ҳақимизда сўрашганида бўҳтон гапларни айтганида нима бўларди?

ҚИСҚАЧА:

— Хорижтилларидан рус ва инглиз тилларини биламан. Испан тилига қизиқишим катта.
— Имижим устида деярли ўзим ишлайман ва тез-тез стилист алмаштираман.
— Она юртим Андижонга ижод билан бўлиб боролмаяпман.
— Машҳур бўлмаган хонанданинг клипига гонорарсиз суратга тушишим мумкин. Агар клип сценарийси, қўшиқмазмуни ва ролим мени қойил қолдирса!
— Психологик драма ва комедия жанридаги фильмларда роль ўйнаш ёқади.


Парвиз ФАТТОЕВ суҳбатлашди
 
Sana: 18/05/2024
Bo`lim:
Ko`rdi: 4261
Qo`shdi: Mexmon
Barcha Izohlar: 4
0  
* 4 bexruz  (31/12/2013 06:08) [Материал]
dilafruz nima yigitali yoqadimi

0  
* 3 +998934444698  (30/12/2013 06:05) [Материал]
Yigitali baribir Andijonlide. . . .omad akamizga

0  
* 2 Sevgi_1998 Dilafruz  (29/12/2013 21:44) [Материал]
Ha yigitali zor oynedi.

0  
* 1 Kasunak Özil  (26/12/2013 17:56) [Материал]
Bu bolaxam yaxwi 6ynedi rolni


Izoh qo'shish uchun ro'yhatdan o'ting!
[ Ro'yhatdan o'tish | Вход ]
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Reklama
Bizga qo'shiling!
So'ngi sharxlar

Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377...

jaaa jonga tegdiyu bular...

obbooooo...

Oka z6r...

bu qoshiq menga yoqdi juda...

Yigitning sevgisi chin ekan...

Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam...

Exxxx axmoq...

Ummonga gap yo'q...

Salom...



AFISHA
Biz bilan aloqa
..::OQ AYIQ::..
 Admin: Muzaffar
 Mail: MusicTv.uz@mail.ru
 Tel: +99894 500-30-35
 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00
odnoklassniki.ru/musictv.uz

WhatsApp: +998945003035
Online
www.uzbek.mobi weplog.tv  
Всего на сайте: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Sayt xaqida ma'lumot

Ro'yhatdan o'tganlar

 Barcha: 2139  
 1 Oy mobaynida: 0  
 1 Xafta mobaynida: 0  
Kechagi yangilar: 0
Bugungi yangilar: 0

Из них

Admin: 3
Forum Moderatori:
Tekshiruvda: 0
Обычных юзеров: 2127

Yigit qizlar

 Yigitlar: 1826  
 Qizlar: 115



Сделать бесплатный сайт с uCoz